Туркманистоннинг Болқон вилояти Қозоғистоннинг Манғистов вилояти билан чегарадош.
Туркманистонда чегара хавфсизлиги чоралари кучайтирилди. Шу муносабат билан республикага соддалаштирилган тартибда келадиган чет эл фуқароларига 4 августдан 8 августга қадар кириш мумкин эмас, дейилади хабарда.
Маълумотларга қараганда, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар аввалроқ, эришилган битимларга мувофиқ, Туркманистоннинг Болқон вилоятига визасиз кириб, чиқиш ва беш сутка давомида туриш имкониятига эгалар. Қозоғистон фуқароларининг яшаш жойи паспортида белгиланган “прописка” орқали аниқланади.
Туркманистон миллий қонунчилигига кўра, Қозоғистон фуқароларининг соддалаштирилган тартибда республика ҳудудига кириш-чиқиш муддати белгиланган суткадан ошадиган бўлса, виза расмийлаштирилиши керак.
Маълумот ўрнида, Туркманистон ва Қозоғистон орасидаги чегара узунлиги 380 километрга тенг.