Анталия-Москва йўналишида парвоз қилаётган самолёт техник носозлик туфайли Истанбул аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Кеча, 30 ноябрь куни соат 22:00да Туркиядан ҳаво кўтарилиб Қора денгиз узра парвоз қилаётган Boeing 737-800 самолётининг бошқарувчиси самолётда техник носозлик пайдо бўлгани учун Отатурк аэропортига қўниш учун рухсат сўраган.
Авиакомпания матбуот вакили Исмоил Валиўғлининг маълумотига кўра, масофадан бошқариш тизимидаги техник носозлик сабабли Анталия – Москва йўналишидаги самолётнинг қўнишига рухсат берилган ва у муваффақиятли қўнишни бажарган.
Йўловчилар икки ярим соатни аэропортда ўтказишган ва бошқа самолёт билан манзилларига олиб борилганлар.
Туркиядан ҳар куни бир ёки ундан ортиқ рейслар 3 соат 40 дақиқа давомида Анталия-Москва йўналишида парвоз қилади.