...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядан Низомий Ганжавийга оид ҳужжатлар топилди


17:38, 13.02.2016 Олам
 3 374

Ганжавийнинг 1365 та асарлари бўйича 649 та қўлёзмалар топилди.

Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Ганжа бўлими ходимлари Туркиядаги хизмат сафари давомида Ганжа тарихи ҳақидаги ҳужжатлар, Низоми Ганжавий асарларининг қўлёзмалари топилди. Бу ҳақда Day.az хабар берди.

Туркиянинг бир қатор архивлари ва кутубхоналарида олиб борилган изланишлар натижасида 181 та Ганжанинг ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий тарихига доир архив ҳужжатлари топилди ва Фанлар академиясига юборилди. Бундан ташқари, Истанбулдаги Сулаймон кутубхонасидан Озарбайжон ФАга "Хамса"га бағишланган 25 та миниатюра нусхаси ва Низомий Ганжавийнинг 1365 та асарлари бўйича 649 та қўлёзма келтирилди. Асарларнинг асл нусхаси Франция Миллий кутубхонасида сақланади.

Изланишлар давомида, Кавказ тарихига доир кўплаб қўлёзмалар, миниатюралар ва тарихий китоблар ҳам топилган.

Маълумот учун, Абу Муҳаммад Илёс бин Юсуф Низомий Ганжавий (1141-1209) ҳозирги Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида туғилган. Унинг ҳаёти ҳақида жуда кам маълумот қолган. Низомий форс, араб, юнон, қадимги паҳлавий, санскрит ва бошқа кўп тилларни билиб, фалсафа, мантиқ, илоҳиёт, адабиётшунослик, кимё, астрономия, математика сингари фанларни пухта эгаллаган.

Низомий Офоқ исмли хотинидан туғилган ўғли Муҳаммадни илм-маърифатли қилиб тарбиялаган, достонларида ўз ўғлига насиҳатлар қилган.

Низомий Ганжавий Шарқ адабиётида биринчи бўлиб "Хамса" ёзган. У ёзма адабиётда биринчи бўлиб Меҳинбону образини яратган
Руслан Сулаймонов

Теглар:Низомий Ганжавий Хамса Туркия Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!