Портлаш қурбонлари орасида ёш болали аёл ҳам бор эди.
Кучли портлаш натижасида киши ҳалок бўлган. Улар орасида ёш болали аёл ҳам бор эди. Уч киши портлаш оқибатида қулаб тушган бир қаватли уйнинг тагида қолиб кетгани туфайли вафот этган. 39 киши турли тан жароҳатар билан касалхонага етказилган. Туркия полицияси портлаш террористик ташкилотнинг иши деб гумон қилмоқда. Бошқа маълумотларга кўра, бу туркиядаги курдларнинг иши бўлиши ҳам мумкин.
12 январь куни ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган энг йирик сайёҳлик марказларидан бири саналмиш Султонаҳмад майдонида кучли портлаш рўй берган эди. Оқибатда 10 киши воқеа жойида вафот этиб, 15 киши жароҳатланганди. Қурбонларнинг 9 таси Германия фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берилди.