Истанбулда ҳалокатга учраган вертолёт ичида россиялик меҳмонлар бўлган.
Вертолёт бортида икки нафар турк учувчиси, 4 нафар россиялик фуқаролар ва Туркия фуқароси Салим Озен бўлган.
Вертолёт автотрассага қулаб тушган. Йўлда ҳеч қандай транспорт воситаси бўлмаган. Дастлабки қидирув натижаларига кўра, 5 кишининг жасади топилган.
Россия ОАВларида хабар қилинишича, вертолёт парвоз вақтида кучли туман сабабли кўринмаган ишламайдиган телеминорага тўқнашган, шундан сўнг қулаб тушган.