
Бугун Туркияда Президентлик ва Парламет депутатлиги учун сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Туркияда овоз бериш бошлангач, парламент етакчилари ва қатор вазирлар ўз овозларини бериб бўлди. Бу ҳақда “Sabah” хабар берди.
Жумладан, Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Республикачи Халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже ва Миллатчилик ҳаракати партияси етакчиси Давлат Боғчали ўз фуқаролик имкониятларидан фойдаландилар.