Маросимда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Топўлатов бошлиқ делегация ҳам иштирок этди.
Шаҳарнинг Кечиорен районидаги тажбирда кенг жамоатчилик Ўзбекистоннинг замонавий ривожалниши, унинг бой тарихий-маданий мероси ва ўсиб бораётган туристик имкониятлари билан танишди.
Тадбирда Кечиорен маъмурияти раҳбари Мустафо Ак, Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоси Адолат ва ривожланиш партияси вакили Абубакр Тосенли, турк ёзувчиси Ёвуз Донат, дипломатик муассасалар вакиллари, жамоатчилик, ОАВ, шунингдек, ўзбеклар ва Анқара аҳли қатнашди.
Маросимда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Топўлатов бошлиқ делегация ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ҳаракатлар стратегияси, инновацион ғоялар ва технологиялар, шунингдек, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига доир брифинг ўтказилган.
Маросимда мамлакатнинг бугунги кундаги ривожланишига бағишланган “Ҳаракатчан Ўзбекистон” номли филм намойиш қилинган.
Тадбирда нутқ сўзлаган Кечиорен райони ҳокими Мустафо Ак Ўзбекистон қадим Турон ва Марказий Осиёнинг тарихий-маданий маркази эканини таъкидлади.