...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор


10:51, 11.05.2016 Олам
 4 850

Полициячиларга қарашли автобус ёнидаги миналанган автомобиль портлатиб юборилган.

Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати содир этилди. Шаҳар марказида миналаштирилган автомобилнинг порталаши натижасида уч киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
ОАВ берган маълумотларга қараганда, портлаш Диёрбакир шаҳрининг марказий туманларидан бирида рўй берган. Хабарда айтилишича, Туркияда тақиқ остида бўлган Курдистон ишчилар партияси (КИП) аъзоларини шифохонага жойлаштираётган маҳаллий полициячиларга қарашли автобус ёнида миналанган автомобиль портлатилган.
 
Воқеа  жойида маҳаллий аҳоли вакилларидан ташқари 12 нафар полициячи ҳам жароҳат олган. Баъзи полициячилар ва фуқароларнинг аҳволи оғирлиги айтилган. 

Теглар:Туркия Диёрбакир Портлаш Теракт Курдистон ишчилар партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!