Чегара Идлибда жойлашган географик структура ҳамда аҳоли пунктларига асосланиб белгиланган.
Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги Россия билан Суриянинг Идлиб вилоятида қуролсизлантирилган зона чегараларини белгилагани тўғрисида маьлум қилди, дея хабар беради Анқара расмийлари.
Мудофаа вазирлигининг 21 сентябрь куни берган хабарига кўра, икки мамлакат ўртасидаги музокаралар 19-21 сентябрь кунлари Анқарада бўлиб ўтган. Учрашув давомида чегаралар Идлибда жойлашган географик структура ҳамда аҳоли пунктларига асосланиб белгиланган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам бу келишув амалга ошганлигини тасдиқлади. Унинг таькидлашича, Идлиб бўйича қилинган қарор оқилона бўлиб, юз бериши мумкин бўлган ҳужумларнинг олдини олади.
Аввалроқ, Россия ва Туркия раҳбарлари Сочи шаҳрида Идлибда қуролсизлантирилган зона ташкил қилиш бўйича келишиб олганлиги ва бу зона 15-25 км радиус кенглигида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов