...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ва Эрон президентлари Суриядаги масалаларни муҳокама қилди


09:20, 20.02.2018 Олам
 1 825

Сурия қўшинларини Афринга критиши мукинлиги ҳақидаги хабардан кейин Туркия ва Эрон Суриядаги ҳаракатлари ҳақида мулоқот ўтказди.

Кеча, 19 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Суриянинг Африн ва Идлиб шаҳридаги вазият ҳақида телфон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда “Haber turk” нашри маълум қилди
 
Суҳбат бошида Туркия президенти Эроннинг Исфаҳон шаҳрида АТР-72 самолётининг қулаб тушиши оқибати 65 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига ҳамдардлигини билдирди.
 
Шундан кейин томонлар Остона ва Сочи конференцияларида таъкидланганидек, Суриянинг шимолий ҳудудларидаги терроризм таҳдидига, шунингдек, курд жангариларига қарши курашда ҳамкорлик қилишига келишиб олишди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурия расмий кучларининг Афринга қўшин киритиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик.
 
Ушбу хабардан кейин Туркия ва Эрон Суриядаги ҳаракатлари ҳақида мулоқот ўтказди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Эрон Туркия Руҳоний Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!