...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурияга берилган авиазарбалардан мамнун


16:20, 14.04.2018 Олам
 4 889

Туркия Ташқи ишлар вазири расман муносабат билдирди.

АҚШ, Франция ва Буюк Британия иштирокидаги коалиция Суриядаги кимёвий қурол мавжуд ҳудудларни нишонга олгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Ўз навбатида, Туркия ушбу ҳужумни Сурия ҳукуматининг террорчиларга қарши кимёвий қурол қўллагани, натижада, юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлгани сабабли юз берди, деб ҳисобламоқда.
 
Шунингдек, Суриянинг Шарқий Ғута воҳасида кимёвий қуроллар қўлланишига Туркия ташқи ишлар вазирлиги қуйидагича муносабат билдирган:
 
“Бу ҳужум фақатгина Сурия ҳукумати томонидан амалга оширилганига жиддий шубҳалар мавжуд”.
 
Бу эса Суриянинг расмий ҳукуматини қўллаб-қувватлайдиган Россия манзилига қараб айтилган гап, дейиш мумкин.
 
Негаки, кимёвий қурол қўлланиши борасида Ғарб давлатлари тўлалигича Россиянинг “қўли бор”, деб ҳисобламоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия кимёвий қурол Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!