...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурияда 311 кишини ҳибсга олди


18:53, 29.01.2018 Олам
 2 560

Туркия суриялик курд жангчиларини қўллаб-қувватлашда айбланган 311 нафар одамни ҳибсга олди.

Туркия жорий йилнинг 20 январь куни Суриянинг Африн шаҳрида ўзининг курд жангариларига қарши “Зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия Ички ишлар вазири душанба куни Сурияда 311 кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “Fox news” хабар бермоқда.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали расмий Туркиянинг Африндаги ҳаракатларини қоралаб, у ердаги террорчиларга ёрдам беришда гумон қилинган 311 киши Туркия ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган.
 
Шунингдек, Туркия Сурия курдларининг халқ мудофааси отрядларини “террорчиликка хизмат қилаётганлик”да айблади.
 
Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” уюшмаси Туркиянинг ушбу баёнотини танқид остига олди.
 
Шунингдек, Туркия Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳам ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда. Бу ҳудуддаги озиқ-овқат бозорига уюштирилган ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлган.
 
Сурия Инсон ҳуқуқлари вакили ушбу ҳужум оқибатлари тасвирланган суратлар борлигини маълум қилди. Аввалроқ эса Туркиянинг Идлибдаги ҳарбий амалиёти чоғида 17 та Сурия фуқароси ҳалок бўлгани қайд этилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Сурия Африн Идлиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!