Кун сайин икки давлат ўртасидаги муносабатлар тобора совуқлашиб, Туркия ва Нидерландия бир-бирига қарши чоралар кўришда давом этмоқда.
Кун сайин икки давлат ўртасидаги муносабатлар тобора чигаллашиб, Туркия ва Нидерландия бир-бирига қарши чоралар кўришда давом этмоқда.
Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Нумон Куртулмуш ҳукумат Нидерландиядан келадиган дипломатик рейсларнинг бекор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар қилди.
Хусусан, Нидерландия Бош вазири Марк Рютте ҳукумат номидан Туркия ТИВ вакиллари бўлган самолётни мамлакат ҳудудига кириши тақиқлангани учун узр сўрамаслигини айтган бўлса, Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга бориш хавфсиз эмаслигини билдириб, фуқароларни мазкур мамлакат ҳудудига бормасликка чақирди.