...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия молиявий инқироздан чиқиш чораларини кўрмоқда


13:00, 13.08.2018 Олам
 2 692

Марказий банк 3,8 миллиард лира миқдоридаги маблағни айирбошлаш бўйича эркин банк кафолатини беради.

Туркия Марказий банки маълумотига кўра, турк миллий валютасининг курси пасайишда давом этмоқда. Шу муносабат билан Марказий банк бозор фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигини молиявий таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилган. 

Турк лирасини айирбошлаш учун хорижий валютанинг 7,2 миллиард евродан 20 миллиард еврогача банк кафолати бўйича лимити мавжуд. Шунинг учун турк банки 91 кун муддатда маблағ жойлаштириш бўйича тендер ўтказишни режалаштирган. 

Марказий банк 3,8 миллиард лира миқдоридаги маблағни айирбошлаш бўйича эркин банк кафолатини беради. Бу эса хусусий банклар учун жорий валюта заҳиралари лимитини 50 миллиард доллар миқдоригача олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, 1, 2 ва 3 йиллик муддатларда хорижий валютадаги мажбуриятлар бўйича ставкалар 400 пунктга пасайтирилади. 

Шундан сўнг, Туркия молия тузуми 10 миллиардгача лира, олти миллирадгача доллар ва уч миллирадгача олтин айирбошлаш имкониятига эга бўлади.
Санжар Жўра

Теглар:Турк лираси турк марказий банки турк молия тузуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!