Турк халқи ўзидаги хорижий валютани алмаштира бошлади.
Бир ҳафта давом этган пасайишдан кейин турк лираси бугун, 14 август куни долларга нисбатан мустаҳкамланди. Айни вақтда 1 доллар – 6,60 турк лирасига, 1 евро – 7,53 турк лирасига тенг бўлиб турибди.
Турк миллий валютаси бир неча кун тўхтовсиз қадрсизлана боргач, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халққа мурожаат қилганди. У одамлардан ўзларида мавжуд хорижий валютани турк лирасига айирбошлашларини сўраган. Шу орқали хорижий валюта етишмовчилиги бартараф бўлиши керак эди.
Президент мурожаатидан сўнг, Туркияда одамлар валюта айирбошлаш шаҳобчаларида турна қатор навбатларга тўпланган. Улар ўзларидаги чет эл валютасини миллий валютага алмаштириш ниятида.