...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тунги клубдаги муштлашув. “Барса” футболчиси жаримага тортилди


15:34, 18.10.2018 Спорт
 2 947

Футболчи 80 кун давомида жаримани тўлаб бериши керак.

“Барселона” ҳамда Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль тунги клубдаги муштлашув учун 800 минг евро жарима тўлайдиган бўлди.
 
Айтиш керакки, жанжал 2017 йил Мюнхендаги тунги клублардан бирида содир бўлганди. Футболчи қўлига илинган шиша идиш билан бир одамнинг бошига урган. У пайтда Видаль “Бавария” жамоаси аъзоси ҳисобланарди.
 
Суд қарорига кўра, Видаль 80 кун давомида жаримани тўлаб бериши керак. Шунингдек, жанжалда қатнашган Артуро Видалнинг укаси Сандрино Видалга ҳам жаримадан қуруқ қолмади. Унга 18 минг евро жарима солинди.


 
Маълумотларга қараганда, судда Видалнинг ўзи қатнашмади, у Чили ва Мексика ўйинида иштирок этиш учун терма жамоа йиғинига жўнаб кетганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Артуро Видаль Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!