Суд Сирожиддин Шералиевдан жабрланганларнинг оилаларига етказган иқтисодий ва руҳий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубль миқдорда компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Суд Сирожиддин Шералиевдан жабрланганларнинг оилаларига етказган иқтисодий ва руҳий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубль миқдорда компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарди. Сирожиддин Шералиев Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 4 та моддаси бўйича айбдор деб топилди.
11 ноябрь куни ўтказилган суднинг сўнгги ҳайъат мажлисида Сирожиддин Шералиев қилган жиноятига иқрор бўлган ва қурбон бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўраган. Шунингдек, у суддан умрбод қамоқ жазо тайинламасликларини сўраган.
2015 йил 30 май куни тунда ширакайф бўлган Сирожиддин Шералиев 49 ёшли аёлнинг бўйнига пичоқ билан бир неча марта зиён етказган. Зарблардан уйғониб кетган аёл бақириб, ҳаммани уйғотган.
Жиноятчи қилган ишига гувоҳ қолдирмаслик мақсадида аёлнинг 30 ёшли қизи ва 3 нафар невараси – 1 ўғил ва 2 қизни ҳам ўткир тиғли қурол билан ўлдирган.
Шералиев мазкур воқеага гувоҳ бўлган яна 2 кишининг ҳам ўлимига сабаб бўлган. У 38 ёшли ҳамюрти ва марҳума аёлнинг 8 ёшли ўғли ҳаётига ҳам тажовуз қилган. Аниқланишича, Сирожиддин Шералиев ноқоқуний равишда Тула вилоятида яшаб келган.
Бўлиб ўтган мудҳиш воқеа юзасидан Тула вилояти мутасадди ходимларига нисбатан ўз вазифаларига масъулиятсиз ёндошганлари учун жиноят иши очилди.
Маълум бўлишича, марҳум аёлнинг невараларидан бири яраланганидан сўнг, полицияга қўнғироқ қилган, бироқ улар воқеа жойига кеч етиб келишган.