...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда хорижлик альпинистлар чиққан вертолёт ҳалокатга учради


11:02, 13.08.2018 Олам
 2 676

Ҳаво лайнери бортида 13 нафар альпинист ва 3 нафар экипаж аъзолари бўлган.

Кеча, 12 август куни Исмоил Сомоний чўққисига кўтарилган альпинистларни ортга қайтаришда ҳалокат юз берган. Ми-8 вертолёти Фортамбек лагерида қаттиқ қўнишни амалга оширган.
 
Қўниш вақтида ҳаво лайнери бортида 13 нафар альпинист ва 3 нафар экипаж аъзолари бўлган. Воқеа 16:30 да юз берган.
 
Таъкидланишича, альпинистлар Россия, Беларусь ва Испания фуқаролари бўлган. Ҳалокатда қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор. Бугун тонгда иккита вертолёт қутқарувчилар ва дори-дармонлар билан Фортамбек лагерига юборилган.
 
Маълумот учун, Исмоил Сомоний чўққисининг энг юқори нуқтаси – 7495 метр.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон ҳалокат Ми-8 альпинист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!