Бинога Goeldichironomus ҳашаротлари хужум қилмоқда.
Агра шаҳрида жойлашган Тож Маҳал обидаси пашшасифат ҳашаротлар туфайли яшил тусга кирмоқда.
Гап шундаки, Тож-Маҳалнинг оқ мармари устига қўнадиган пашшасифат ҳашаротлар ўзидан кейин яшил из қолдиради. Бинонинг деярли ҳар бир нуқтасига қўнадиган бу ҳашаротлар ўзидан из қолдиравергани сабабли ҳам, обида яшил тусга кирмоқда.
Археологлар Тож Маҳалнинг мармарларига зарар етказаётган ҳашаротнинг Goeldichironomus номли пашшасифат ҳашарот экани айтмоқда. Бу турдаги ҳашаротлар Жамна каби суви ифлосланган дарёларда ва бошқа сув ҳавзаларида яшайди. Тож-Маҳал айнан Жамна дарёси ёнида жойлашгани сабабли ҳам ҳашаротлар унга “ҳужум” қилишмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Goeldichironomus ҳашаротлари бинога зарар етказа олмайди. Чунки бинонинг ташқи ва ички қисми ҳар куни ювилади. Бундан ташқари бу пашшасифат ҳашаротларнинг Тож-Маҳалга иккинчи бор хужум қилишидир.
Археологлар берган маълумотларга кўра, гарчи ҳашаротларнинг бинога зарар етказишига йўл қўйилмасада, Жамна дарёсини тозалаш лозим. Дарёга турли кимёвий чиқиндилар келиб тушади, боз устига Ҳинд урф-одатларига кўра марҳумнинг ёқиб юборилган хоки шу дарёга оқизилади.
Ҳашаротлардан нафақат Тож Маҳал балки Аграда фаолият олиб бораётган гидлар ҳам азият чекмоқда. Улар маҳаллий ҳукумат бунга қарши чора кўриши ва ҳашаротлар сайёҳларнинг хавотирланишига сабаб бўлмаслиги кераклигини айтишмоқда.

Умида Якубова