...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тишлар касалликка чалинишининг янги сабаби аниқланди


18:16, 17.05.2017 Бу қизиқ
 4 441

Олимлар нормал ва ортиқча вазнга эга бўлган 160 нафар тиш шифокорининг мижозларини кузатганлар.

Америкалик олимларнинг тадқиқоти ортиқча вазн оғиз бўшлиғи касалликлари, жумладан, тишлардаги муаммоларга олиб келишини кўрсатди.
 
Олимлар нормал ва ортиқча вазнга эга бўлган 160 нафар тиш шифокорининг мижозларини кузатганлар.
 
Тана вазни индекси (ТВИ) 23 дан юқори бўлган инсонларда тана вазни меъёрда бўлган инсонларга қараганда периодонтит касаллиги оғирроқ кечган.
 
ТВИ 25 дан юқори бўлганларда пародонтит касаллигининг ривожланиши нормал вазндагиларникидан кўра олти баравар юқори бўлган.
 
Олимлар хулоса ўрнида семизлик оғиз бўшлиғида яллиғланиш касалликларини келтириб чиқаришини қайд этдилар.
 
ТВИ аниқлаш йўли қуйидагича: бўй узунлиги (метрда) иккига кўпайтирилади, тана вазни (киллограммда) ҳосил бўлган кўпайтмага бўлинади. Масалан, 67 килограмм вазн ҳамда 1,7 метр баландликда ТВИ 23 га тенг бўлади. Кўрсаткич 25 дан юкори бўлса, одамда ортиқча вазн борлигини билдиради (спортчилар бундан мустасно).
Акмал Эшонхонов

Теглар:Олимлар тишлар семизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!