...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танзаниядаги ҳалокат. Қурбонлар сони 224 нафарга етди


11:00, 24.09.2018 Олам
 2 179

Мамлакат бўйлаб тўрт кунлик мотам эьлон қилинган.

Аввалроқ, 20 сентябрь куни Танзаниянинг Виктория кўлида 400 йўловчиси бўлган паром чўкиб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳозирги вақтга келиб ҳалок бўлганлар сони 224 кишини ташкил қилмоқда. 
 
Кема чўккан ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда. Ўнлаб ғаввослар садо келган жойга бориб тирик қолган одамларни сувдан чиқариб олмоқда.
 
Ҳукумат тўлиқ сафарбарлик эьлон қилиб, барча зарурий чораларни кўрмоқда.
 
Мамлакат бўйлаб тўрт кунлик мотам эьлон қилинди.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Танзания Виктория 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!