У татуировка ёрдамида баданига қоплон терисидаги доғларни чиздиргани учун машҳурлик қозонган эди.
У дунёдаги бадани татуировка билан тўлдирилган энг кекса нафақахўр сифатида машҳур эди. Аслида собиқ ҳарбий бўлган Том 5,5 минг фунт стерлинг сарфлаб, татуировка ёрдамида баданига қоплон терисидаги доғларни чиздирганди.
Ҳаётлик чоғида берган интервьюларида Том ушбу татуировкаларни пул ишлаб топиш учун чиздирганини ва бундан сира ҳам афсусланмаслигини айтганди. У қилган ишидан кейин одамларнинг унга муносабатлари ўзгарганини, бироқ у ўша-ўша Томлигича қолишини ҳам айтиб ўтганди.