...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда 72 нафар хорижлик ҳибсга олинди. Уларнинг орасида ўзбекистонлик ҳам бор


16:21, 10.08.2018 Олам
 9 470

Полиция мамлакатнинг 75 туманида текширув амалиёти ўтказган.

Бугун, 10 август куни Таиланд полицияси қироллик ҳудудида ноқонуний тарзда бўлиб турган 72 нафар хориж фуқаросини қўлга олган. “Bangkok Post”нинг маълум қилишича, текширув амалиёти мамлакатнинг 75 туманида ўтказилган.
 
Маълумотга кўра, 11 нафар одам, уларнинг уч нафари Мьянмадан, шунингдек, Ҳиндистон, Германия, Австралия, Малайзия, Финляндия, Сербия, Ўзбекистон ва Россия фуқаролари визалари муддати тугагани сабабли ҳибсга олинган. 46 нафар хорижлик: 23 нафар мьянмалик, 9 нафар ҳиндистонлик, 7 нафар камбожалик, 5 нафар лаослик ва 2 нафар вьетнамлик қиролликка ноқонуний киришда айбланяпти.
 
Опреация вақтида полиция турли қоидабузарликларни қўл урган 10 нафар Мьянма ва 3 нафар Таиланд фуқаросини ҳибсга олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Таиланд хорижлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!