Покемон овловчилар туфайли келиб чиқаётган бахтcиз ҳодисалар Бангкок полициясини чора-тадбир кўришга мажбур этмоқда.
“Pokemon Go” ўйинининг ашаддий мухлислари туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа кўнгилсиз воқеалардан сўнг, полиция шундай йўл тутишга мажбур бўлмоқда, дейилади хабарда.
Шаҳар ҳокимияти покемон овловчилари хавфли ҳолатларни келтириб чиқарган тақдирда, уларга қарши маъмурий жарима қўллаш чораларини кўрмоқда. Жарима минг Таиланд батига (29 АҚШ доллари) тенг ва у автомобиль ҳайдаётган пайтда “Pokemon Go” ўйнаётган шахслардан ундирилади. Бундан ташқари, автомобиль ҳаракатига таъсир этган, светофорнинг қизил чироғидан ва кўчалардаги ман этилган жойлардан ўтган пакемон овловчи пиёдаларга ҳам шундай жазо қўлланилади.
Шаҳар полицияси мутахассислари покемон овловчиларининг хатти-ҳаракатлари туфайли келиб чиққан йўл-транспорт ҳодисаларининг статистикасини тузиб чиқиш устида ишламоқда.