Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Корея вакили Ким Юн Сонгни мағлубиятга учратди
Вазни 52 килограмгача бўлган боксчилар ўртасида Жасурбек Латипов ярим финалгача беллашувларда непаллик Прем Чаудхари ва мезбон спортчи Критифак Дуангнутни енгиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Вазни 56 килограмгача бўлган боксчилар баҳсида Шаҳобиддин Зоиров ва 60 килограмгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасидаги жангларда қатнашган Муроджон Аҳмадалиев ҳам учинчи ўринни эгаллади.
Вазни 49 килограмгача бўлган боксчилар ўртасидаги ярим финал баҳсида Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Корея вакили Ким Юн Сонгни мағлубиятга учратиб, олтин медаль учун курашни давом эттиради. 64 килограмгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасида Элнур Абдураимов ҳиндистонлик Рохит Тохасни енгиб, финалга чиқди.
Вазни 69 килограмгача бўлган боксчилар ўртасида рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов қатарлик Тхарималунганом Тхуласини енгган бўлса, 75 килограмгача вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашаётган Исроил Мадримов таиландлик Тирапонга Деени мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.