
“Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик”, дейди Президент.

Тадбирда иштирок этган давлат раҳбари Зулфия мукофоти совриндориларига мукофотни ўз қўли билан топширди.




