Мен уни Москвада, Сеъздлар саройида СССР Вазирлар маҳкамасининг Раиси Николай Рижков билан қандай тортишганини ўз кўзим билан кўрганман. У пайтлар Ўзбекистон СССР таркибидаги мустамлака республика эди. Уларга тик қарашга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди.