Йиғилишда тизимда ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар ҳам кўриб чиқилмоқда.
14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига “хайфсан” ёки “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.
1 миллион 100 мингта уй-жойнинг ҳужжати 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида расмийлаштирилмаган ва 145 мингта кўчмас мулк объектидан ҳеч қандай ҳужжатсиз фойдаланиб келинган.
Янги ўринбосар бир вақтда “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимига ҳам тайинланди.