Кўчаларда ноқонуний қуролли тузилмалар ўртасида очиқ жанглар кетмоқда.
Суриянинг Шарқий Ғута районида жангарилар ўртасида очиқ тўқнашувлар бошланди. Бу ҳақда Урушувчи томонларни яраштириш маркази вакили генерал-майор Владимир Золотухин ОАВга маълум қилган.
Отишмалар “Файлак Ар-Раҳмон”дагилар “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳидан ажралишни талаб қилгандан кейин старт олган.
“Кўчаларда ноқонуний қуролли тузилмалар ўртасида очиқ жанглар кетмоқда. Тинч аҳоли ҳарбий ҳаракатларнинг тасодифий қурбони бўлмаслик учун пана жой қидиришига тўғри келмоқда”, дейди Золотухин.
Шарқий Ғутадаги аҳвол
Шарқий Ғута Суриядаги террорчиларнинг сўнгги таянчи бўлиб қолмоқда. У ерда “Жайш ал-Ислом”, “Аҳрор аш-Шом”, “Жабҳат ан-Нусра” каби жангари гуруҳлар назорати сақланиб турибти. Бу райондан террорчилар вақти-вақти билан яқин атроф ва Сурия пойтахти Дамашқни ўққа тутмоқдалар.
БМТ резолюциясидан кейин Шарқий Ғутага инсонпарварлик ёрдамлари киритила бошланди. Тинч аҳоли ва жангариларнинг ҳудуддан чиқиши учун Мухайям Ал-Вафадин ва Млеха инсонпарварлик ёрдами йўлаклари ишламоқда. Кечагина райондан Мисрабнинг 52 фуқароси қутулиб чиқишди, улардан 26 нафари болалар. Ҳозирда жангарилар Шарқий Ғута тарафдан тинч аҳолининг райондан чиқишига тўсқинлик қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев