Суриядаги хитойлик жангариларнинг сони беш мингга етди.
Суриянинг Хитой Халқ Распубликасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Имад Мустафо айни вақтда Суриядаги қуролли тўқнашувларда беш мингга яқин Хитой фуқаролари қатнашаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, жангарилар Туркия орқали Суриянинг шимолий чегараларидан кириб келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда элчининг РИА Новости нашрига берган интервьюсида айтилади.
“Инқироз ривожида Хитойдан кириб келаётган террористларнинг сони ортиб бораяпти. Айни дамда уларнинг сони беш минглар атрофида деб ҳисобланмоқда”, деб айтади у.
Имад Мустафо жангарилар Сурияга оилалари билан кириб келаётганини ҳам таъкидлаб ўтди:
“Энди бизнинг мамлакатда, қўлида қурол ушлаган ўспирин йигитлар уруш ҳақида сўзлаб, видеоларини интернет тармоқларига жойлаяпти. Ахир улар хитойлик-ку”.
Жангариларнинг аксарияти уйғур миллатига мансуб, Хитойниг мусулмон фуқаролари бўлиши мумкин.

Алишер Рўзиоҳунов