...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда яна икки мактаб босқинчилар ҳужумига учради


10:47, 28.10.2016 Олам
 3 008

“Мактабларга ҳужум... Болаларни ўлдириш – бу ваҳшийлик”, дейилади ЮНИСЕФ хабарида.

26 октябрь куни Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактабда содир этилган теракт сабаб 22 ўқувчи ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 27 октябрь куни Суриянинг Дума ва Алеппо шаҳридаги яна 2 та мактабда босқинчилик ҳаракатлари амалга оширилди.
 
БМТнинг ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси томонидан берилган хабарга кўра, жорий йил 11 октябрдан буён Сурияда 5 та мактаб террорчилар ҳужумига учраган.
 
“Мактабларга ҳужум... Болаларни ўлдириш – бу ваҳшийлик”, дейилади ЮНИСЕФ хабарида.
 
Сурияда бундай ҳарбий низолар 2011 йилдан буён давом этмоқда. Мамлакатнинг асосий қисмини бугунги кунда ИШИД жангарилари босиб олган. 2014 йил сентябрь ойида АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга қарши кураш ҳаракатини бошлади. Орадан бир йил ўтиб, бу курашга Россия ҳам қўшилганди. 2016 йил март ойида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин асосий ҳарбий кучларни Суриядан чиқиб кетишларини талаб қилди. Шу билан биргаликда, Россия авиагуруҳи президент Башар Асадга қарши бўлганларга қарата зарба беришда давом этяпти.
 
Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича обсерватория маълумотларига қараганда, август ойининг ўзида Сурияда 263 киши қурбон бўлган.
Дурдона Расулова 

Теглар:ЮНИСЕФ Сурия Алеппо ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!