Жангарилар бир неча кун аввал тарк этган ҳудудлардан кўплаб қуроллар топилган.
Суриянинг Даръа провинциясининг жанубий районларида олиб борилган амалиётлар натижасида ҳудудни тарк этган жангарилар ўзларининг зирҳли техникалари, қуроллари ва бир тонна ўқ-дориларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
“Террорчилар шунчаки қуролларини ташлаб, қочиб кетдилар. Бу ерга Иордания жуда яқин. Аниқ эмас, аммо террорчилар қуролларни ўша чегара орқали олиб келган бўлиши мумкин. Жангарилар бу ерларни бир неча кун аввал тарк этган”, дейди Сурия армияси генерали Исмаил.
Провинциянинг маъмурий марказидан 30 километр узоқликдаги Изра шаҳрида аскарлар ҳозиргача учта Т-62 танки, бир нечта пиёда аскарлар зирҳли машинаси, турли ҳарбий муҳандислик техникалари, шунингдек, зенит ракета қурилмаларини топишган.
Бундан ташқари, жангарилар деярли 40 та турли модификациядаги танкка қарши бошқарилувчи ракеталар, автомат ва турли кадибрдаги пулемётлар, 100га яқин танкка қарши қўл гранаталари, мингдан ортиқ мина, 1,3 мингга яқин қутида ўқ-дори топилган.