...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда чўчқа гриппидан 11 киши вафот этди


22:11, 19.01.2016 Олам
 2 716

Сентябрь-январь ойлари оралиғида суриялик 11 кишининг чўчқа гриппидан вафот этгани қайд этилди.

Дунё бўйлаб чўчқа гриппининг тарқалиш жуғрофияси ва бу касалликнинг орттирилишига чек қўйилганича йўқ. 

Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суринкали ва юқумли касалликлар департаменти директори Аҳмад  Дамириянинг айтишича, сентябрь ойидан январь ойигача бўлган вақт давомида H1N1 – чўчқа гриппи билан касалланган 27 киши шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 11 нафари вирус сабаб оламдан ўтди. Мазкур маълумотни Ас-Саурия газетасига асосланиб “РИА Новости” ахборот агентлиги етказди.

Араб республикаси ҳудудида ушбу вирус сабаб бўлган илк ўлим ҳолати 2009 йилнинг августида қайд этилган. Орадан 12 ой ўтиб, дунёнинг 214 мамлакатида 18,5 минг киши касаллик қурбонига айланган.

Чўчқа гриппи –ўткир инфекцион, А(H1N1) pdm09 пандемик грипп вируси ҳисобланади. Уни 1930 йилда АҚШлик Ричард Шоуп аниқлаган. Касаллик зарарланган организмдан бевосита алоқа натижасида, шунингдек, ҳаво-томчи йўли орқали юқади.
 
Шоҳиста Абдураззоқова

Теглар:Сурия Чўчқа гриппи H1N1 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!