...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда “Анжелина Жоли” ҳалок бўлди


16:41, 09.09.2016 Олам
 12 200

Жараблус шаҳрида ИШИДга қарши бўлган жангларда 20 ёшли қиз ўлдирилди.

Суриянинг шимолида бўлган жангларда “курдистонлик Анжелина Жоли” деб ном қозонган Асия Рамазон Антар ҳалок бўлди. У курдларнинг “Ўз-ўзини муҳофаза қилиш халқ бирликлари” гуруҳининг аъзоси ҳисобланади. Бу ҳақда “Basnews” хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, 20 ёшли қиз америкалик актриса Анжелина Жолига жуда ўхшагани туфайли шундай лақаб олган. 
 
Антар Жараблус шаҳрида,  ИШИД жангарилари билан бўлган жангда ҳалок бўлди, дейилади хабарда.
 
Асия Антар 2014 йилда “Ўз-ўзини муҳофаза қилиш халқ бирликлари” гуруҳига келиб қўшилган. 
 
Асиянинг Манбиж шаҳридаги урушларда иштироки пайтида олинган сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ва шундан сўнг,  “курдистонлик Анжелина Жоли” лақабини олган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Анжелина Жоли ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!