...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия армиясига тегишли Су-22 самолёти уриб туширилди


17:08, 05.04.2016 Олам
 3 581

Самолёт учувчиси ўзини катапулта қилишга улгурди.

Россияда ишлаб чиқарилган, Сурия армияси ихтиёридаги Су-22 қирувчи самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда “The Mirror” хабар бермоқда.
 
Хабарга кўра, Су-22 Алеппо шаҳрининг жанубий қисмида оппозиция кучлари томонидан уриб туширилган. Учувчи ўзини катапулта қилишга улгурди ва асирга олинди.
 
Рўй берган ҳодисани Буюк Британияда жойлашган Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг институти ҳам тасдиқлади.
 
Самолёт Талат ал-Вип тоғли ҳудудига бориб тушди. Бу ерда Сурия ва Россия жангариларга қарши бир неча бор авиазарбалар берган эди.
 
Самолёт учувчиси ерга тушиши билан,  уни “Сурия озодлик армияси” (СОА) асирга олди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Су-22 Алеппо СОА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!