...
МЕНЮ
ONLINE TV

Спорт оламининг энг гўзал 10 нафар вакилалари кимлигини биласизми?


20:21, 01.10.2018 Спорт
 14 124

Улар спортдаги ҳайратланарли натижаларидан ташқари ҳавас қилса арзигулик ташқи кўринишга ҳам эгалар.

Аввалги лойиҳамизда сайёрамизнинг энг гўзал ўнта аёли рўйхатини тақдим этган эдик. Улар, асосан, шоу-бизнес вакилаларидан иборат эди.
 
Бугунги лойиҳамизда спорт оламидаги гўзаллар рўйхати билан танишишингиз мумкин. Мазкур рўйхат “Wonderlist” интернет нашри томонидан тузиб  чиқилган.
 
10. Каролин Возняцки (теннис)


 
Каролин 1990 йил Полшада туғилган. Бир неча бор катта дубулға туркумига кирувчи теннис мусобақаларида ғолиб бўлган. Ҳозирда у WТА рейтингида 2-ўринда бормоқда.
 
9. Анастасия Луппова (биллиард)


 
Анастасия 1985 йилда Россияда туғилган. Спортчи 2009 йилги биллиард бўйича жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.
 
8. Мишель Вай (гольф)


 
Мичел 1989 йилда АҚШда туғилган. Асли келиб чиқиши кореялик ҳисобланади. Мичел гольф бўйича ўтказилган бир қанча маҳаллий ва халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади.
 
7. Бекки Хэммон (баскетбол)


 
Беки 1977 йилда АҚШда туғилган. 2008 йилда Россия фуқаролигини қабул қилган ва 2008 ва 2012 йилги Олимия ўйинларида Россия терма жамоаси сафида ўйнаган.
 
6. Анна Роусон (гольф)


 
Анна 1981 йилда Австралияда туғилган. 1999 йилдан бошлаб гольфдаги профессионал фаолиятини бошлаган. У бир қанча мусобақалар ғолиби саналади.
 
5. Анна Иванович (теннис)


 
Анна 1987 йилда Сербияда туғилган. 2003 йилдан профессионал фаолятини бошлаган. Бир неча бор катта дубулға туркумига кирувчи теннис мусобақаларида ғолиб бўлган.
 
2016 йилда у футболчи Бастиан Швайнштайгерга турмушга чиққан. 2017 йилда эса теннисдаги фаолиятини якунлади.
 
4. Алисия Сакрамон (гимнастика)


 
Алиса 1987 йилда АҚШда туғилган. 2002 йилда спортдаги фаолиятини бошлаган. 2004-2010 йиллар мобайнида халқаро мусобақаларда 10 марта ғолиб бўлган.
 
3. Алекс Морган (футбол)


 
Алекс 1989 йилда АҚШда туғилган. У АҚШ футбол тарихидаги энг яхши аёл футболчи саналади.
 
2. Алана Бланчард (сув спорти)


 
Алана 1990 йил АҚШда туғилган. У сув спорти бўйича АҚШ ҳамда халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланади.
 
1. Бриттни Палмер (UFC)


 
Бриттни 1987 йилда АҚШда туғилган. у UFC спортида хизмат кўрсатувчи шахслардан бири ҳисобланади. Бриттни Палмер бевосита спортчи саналмаса-да, нафақат UFCда, балки бутун спорт оламида ўзининг гўзаллиги билан машҳур ҳисобланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Wonderlist Каролин Вознияцки Анна Иванович Алекс Морган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!