Эрталабки 8:00 лар атрофида содир бўлган ҳодисанинг теракт эмаслиги айтилмоқда.
Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида номаълум шахс 56 ёшли аёлнинг қорнига тўппончадан ўқ узгани хабар қилинди. Аёлга ўқ узган шахс ўз жонига ҳам қасд қилган. Отишма аёл Cooper Union коллежи ёнида велосипедни тўхташ жойига қўяётган вақтда юз бергани айтилган.
Ўқ узган эркакнинг ёши 62 да экани аниқланган. Аёлнинг вафот этгани айтилган бўлса, қотил эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Жиноятни амалга оширишдан мақсад нима экани ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги таъкидланган.
Аввалроқ, 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтиб ўтган эдик.