Соҳа мутахассисларининг маълумотига кўра, эртага айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +17, кечаси эса +5... +7 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +13... +18, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса +5... +10 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +22... +27, кечаси +6... +11 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +3... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.