...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сохта 10 минг АҚШ доллари муомалага киритилгани аниқланди


17:34, 28.08.2017 Олам
 5 531

Жиноятчилар сохта 9700 долларни валюта айирбошлаш шаҳобчалари орқали 3 ой мобайнида тенгега алмаштириб юришган.

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида икки йигит узоқ вақт давомида сохта доллар купюраларини валюта айирбошлаш шаҳобчасидан тенгега алмаштириб келгани аниқланди.  
 
Қозоғистон Республикаси прокуратура ходимларининг таъкидлашларига кўра, купюраларни сохталаштирилган кўриниши оригинал пул банкнотаси билан жуда ўхшаш эканлиги сабабли уларни ажратиш имкони бўлмаган. Натижада жиноятчилар пулларни сохталаштириш ва уларни тенгега айирбошлаш билан 3 ой давомида шуғулланиб келишган.  
 
Йигитлар жорий йилнинг апрель ойида 9700 сохта АҚШ долларидан фойдаланганлиги учун қўлга олинган. Суд жараёнида улар айбига иқрор бўлган.
 
25 август куни суд қарори эълон қилинди. Унга кўра, иккала шахснинг мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди. Шунингдек, жиноятчиларнинг ўзи 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Олма-ота Доллар Сохта пул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!