Дастлабки маълумотларга кўра, теракт натижасида 200 нафарга яқин киши ҳалок бўлган.
Сомали полицияси берган баёнотга кўра, воқеа Могадишонинг марказий қисмида содир бўлган. Жиноятчилар бомбали юк мошинасини автобус бекати ёнида порлатишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, теракт натижасида 200 нафарга яқин киши ҳалок бўлган. Аммо жароҳатланганлар сони кўп эканлиги сабаб қурбонлар сони яна ортиши иддао этилмоқда.
Теракт учун жавобгарликни ҳеч бир террорчи гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.
Маҳалий ҳокимият терактни “Ҳаракат аш-Шабаб ал-Мужаҳидин” террорчилик гуруҳи амалга оширганини маълум қилган.