...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ милиция ходими 47 аёлнинг ўлимида айбланди


21:22, 10.01.2017 Олам
 6 451

Россиянинг Ангарск вилоятининг собиқ милиция ходими 47 нафар аёлни қотили деб топилди.

2015 йил январь ойида, Россиянинг Иркутск шаҳрида  бўлиб ўтган суддан сўнг, Ангарск туманида истиқомат қилувчи собиқ Милиция ходими Михаил Попков 22 нафар аёлни ўлдирганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
 
Орадан оз муддат ўтгач, ўтказилган тергов ишларидан сўнг у яна 25 одам, жами 47 нафар аёлни қотили бўлгани аниқланди. Жиноятчи ўзи берган кўрсатмасида  эса 59 нафар одам ўлдирганлигини  маълум қилди. Бу жиноят буйича суд бўлиб ўтган, лекин тайинланган жазо ҳозирча кучга кирганича йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, содир этилган қотилликлар 1994­-2000 йиллар орасида бўлиб ўтган. Унда Ангарск шаҳридаги гавжум жойларда кеч тушгач аёллар йўқола бошлаган . Ҳамма марҳум аёллар танасида зўровонлик оқибатида ҳосил бўлган бир хил тана жароҳатлари кузатилган. Жиноятчи эса 2012 йил Россиянинг Владивосток шаҳрида қулга олинган.
Суннат Узоқов

Теглар:Россия Михаил Попков Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!