Шимолий Осетия ва Аланияга 2015 йилнинг сентябридан бери раҳбарлик қиларди.
Москвадаги клиникаларнинг бирида Шимолий Осетия раҳбари Тамирлан Агузаров оламдан ўтди, дея хабар беради “Rns.online” нашри Шимолий Осетия Республикаси маъмурияти маълумотлари асосида.
Агузаров 2015 йилнинг 5 июнида давлат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган. У Шимолий Осетия ва Аланияга 2015 йилнинг сентябридан бошлаб раҳбарлик қилиб келаётган эди. “Ягона Россия” партиясининг аъзоси бўлмиш 53 ёшлик Агузаров 2011 йилнинг сўнгида Федерал Мажлис Давлат думасининг депутати этиб сайланган.
У “Дўстлик” ордени, II даражали “Россия Федерацияси суд ишлари тизимидаги ҳизматлари”, “Ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги”, “1994-2004 йиллардаги Шимолий Кавказ ҳарий ҳаракатлар қатнашчиси” медаллари билан мукофотланган. Шунингдек, Россия хукумати, Россия судялар кенгаши, Россия Суд Департаментининг бир қатор фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.

Умида Якубова