Таҳлилчининг ҳисоб-китобларига кўра, ядро бомбаси портлатилгандан сўнг, дарҳол 1 млн 200 минг инсон жабр кўради.
National Interest таҳлилчиси Петрис, Алекс Веллерстайн (Технология институти профессори)нинг илмий изланишларига таянган ҳолда бу ҳужум ядро бомбаси, ракета ёки атом бомбаси шаклида бўлсагина қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳисоблаган.
Масалан, Лос Анжелесда троитил эквивалентедаги 250 килотонна ядро бомбаси портлатилса, 1 млн 200 минг киши дарҳол жабр кўради.
Улардан 378 минг 800 нафар киши дарҳол ўлади ва 861 минг 210 минг нафар киши оғир жароҳат олади.
Шунингдек, ушбу ҳолат оқибатида айримлар куйиб қолади, айримлар эса ядро парчалари остида қолиши эҳтимолдан холим эмас.
Лос Анжелес эса вайроналар остида қолади. 1301,97 км² майдонга эга бўлган шаҳардан ном-нишон ҳам қолмайди.
Таҳлилчи ўз фикрларини баён этар экан, энг асосийси АҚШ президенти Дональд Трамп бундай бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигига ишониши билдирган.