Шаҳзода Матчонованинг яқин дугонаси Нилуфар Усмонова саҳнага чиқиб келин ва куёни табриклар экан, дугоналари орасида Шаҳзодани алоҳида ҳурмат қилиши ва яхши кўришини айтди. Хонанда "Қироличаман" қўшиғи билан мусиқий табрикни йўллади. "Ниҳол" мукофоти совриндори Мадина Мумтоз эса турмуш ўртоғи Мурод Чустий билан қўшиққа вальс тушишди.
Умар ва Шаҳзодахонларнинг илк рақслари Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўшиғига бўлди. Юлдуз Усмонова келин ва куёвни табриклаб, санъаткорлар халққа ўрнак эканини айтиб, санъат олами вакилларининг оиласи доим мустаҳкам бўлишини исташини маълум қилди.