Шу пайтгача Шаҳрилло Шариповичнинг Халқаро федерациядаги лавозими Техник қўмита аъзолиги эди.
Унинг якунларига кўра, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Махмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланди. Шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси Президенти этиб, 12 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келаётган венгриялик Томаш Аян қайта сайланди.
Навбатдаги сайлов Осиё оғир атлетика федерацияси сайлови бўлиб, у жорий йилнинг 20-30 июль кунлари Непалда ўтказиладиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати давомида Катмандуда бўлиб ўтиши режалаштирилган.