Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган ходимлар тақдирланишди.
“Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимиз қаторида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерациясининг ходимлари — Музаффар Қосимов, Шуҳрат Шерматов, Диёр Исомиддинов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Маметов, Алим Арифов, Шуҳрат Сайдалиев, Шамил Исаев, Мардон Ишанжановларга ҳам шундай эсдалик нишонлари топширилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, икки нафар ФИФА рефериси Валентин Коваленко ва Шерзод Қосимовлар ҳам мана шундай юксак эътирофга лойиқ деб топилишди.