Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилмоқда. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 20–22 даража, кечаси 7–9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 18–23 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи +15...+20 даража, кечаси +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда.