...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сешанба кунги об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


16:27, 18.06.2018 Бу қизиқ
 2 882

Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Эртага, 19 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +19...+21, кундузи +35...+37 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етиб, бироз булутли бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража иссиқ бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғмайди, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +20...+25 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб , ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!