...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров ЕИга Минск шартномасини бузаётганларни жазолашни таклиф қилди


09:13, 25.04.2017 Олам
 1 733

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи раҳбари Федерико Могерини билан учрашувда ўз таклифини билдирди.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи раҳбари Федерико Могерини билан учрашувдан сўнг ташкилотга Минск шартномасини бузаётган томонларни ҳаққоний жазолашни таклиф қилди.
 
Лавровнинг фикрича, агар Европа Иттифоқи Донбасдаги ҳарбий низоларда томонлар Минск келишувига амал қилиши кераклиги тўғрисидаги ўз позициясида мустаҳкам турса, Киевга қарши санкцияларни ҳаққоний жорий қилиш мумкин бўлади.
 
Киев “Минск-2” шартномасини бажаришни хоҳламаяпти, санкцияларни эса фақат Россияга қарши жорий қилмоқда.
 
Лавров Украина Донбасдаги тўқнашувни тинч йўл билан ҳал қилишни хоҳламаётганини изоҳлаб, “Нега энди санкциялар фақат Россияга қарши?” дея савол берди.
 
Сергей Лавров билан учрашув чоғида Федерико Могерини Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни бекор қилмас экан, иккала томон ўртасида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик бўлмаслигини маълум қилди.
Сумбула

Теглар:Сергей Лавров Европа Иттифоқи Федерико Могерини Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!