...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайловлар олдидан Эрдўғанга жиддий рақобатчилар шаклланмоқда


17:55, 24.04.2018 Олам
 2 715

Сайловда ўнта партия иштирок этади.

Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда муддатидан аввал Президентлик ва Парламент сайловлари бўлишини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия мухолифати муддатидан аввал бўлиб ўтадиган Парламент ва Президентлик сайловлари арафасида бирлашмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Кеча, 23 апрель куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида асосий мухолифат ҳисобланган республикачи Халқ партияси раиси Камоль Қиличдор ўғли ва Саодат партияси раҳбари Тамаль Карамулло ўғли ҳамкорлик бўйича музокара ўтказган.
 
Шунингдек, Туркияда сайлов арафасида яна бир мухолифат партия “İYİ Parti” ташкил этилди. Ушбу партия Туркиянинг собиқ Ички ишлар вазири, Туркия миллатчилик ҳаракати партияси депутати бўлган Мерал Акшенер томонидан шакллантирилган.
 
Республикачи Халқ партиясининг 15 нафар депутати янги партия сафига қўшилган. Шу орқали янги сиёсий куч Парламентда ўз фракциясини тузиб, сайловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Муддатидан олдин бўлиб ўтадиган сайловда ўнта сиёсий партия қатнашади:
 
  • Адолат ва ривожланиш партияси
  • Миллатчилик ҳаракати партияси
  • асосий мухолифат ҳисобланган республикачи Халқ партияси
  • курдларнинг Халқлар демократияси партияси
  • İYİ Parti” партияси
  • Ватан партияси
  • Саодат партияси
  • Демократик партия
  • Буюк иттифоқ партияси
  • Туркия мустақил партияси.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!